Доллар курси 12 минг сўмдан пасайди
Ўзбекистон
−
618 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 25 ноябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 12,39 сўмга тушди ва 11 990,54 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 19,57 сўмга пасайиб, 13 136,84 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,5 сўмга тушди ва 146,24 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 1,8 сўмга арзонлаб, 1799,17 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 9 минг сўмга ошиб, 1 млн 705 минг 700 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 24 ноябрь Тошкент вақти билан соат 17:30 ҳолатига кўра, биткоин курси 13 млн 684 минг 392 сўмга тушди ва 721 млн 630 минг 140 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси