Доллар курси кескин пасайди
Жамият
−
02 Ноябрь 95 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 3 ноябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 81,81 сўмга тушди ва 11 941,65 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 78,46 сўмга пасайиб, 13 383,01 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 1,79 сўмга пасайди ва 147,65 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 11,16 сўмга арзонлаб, 1796,17 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 2 минг сўмга тушиб, 1 млн 802 минг 300 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 2 ноябрь Тошкент вақти билан соат 17:30 ҳолатига кўра, биткоин курси 4 млн 762 минг 727 сўмга тушди ва 929 млн 917 минг 316 сўм этиб белгиланган.