Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси қарийб $1 млрдга кўпайди

Жамият

image

Ўзбекистон олтин-валюта захираси 1 март ҳолатига 35 млрд 360 долларни ташкил этмоқда. Ўтган бир ойда мамлакатнинг халқаро захиралари 935,3 миллион долларга ўсди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Ўзбекистоннинг хорижий валютадаги захира активлари (конвертация қилинувчи хорижий валюталарда) миқдори бир ой давомида 983,2 миллион долларга кўпайиб, 13 млрд 528 миллион долларни ташкил қилмоқда. 

Бир ойда Ўзбекистоннинг олтин захираси ҳажми 50,4 млн долларга камайиб, 20,724 млрд долларга етган. Мамлакатнинг соф олтин захираси февралдаги 11,6 миллион трой унциядан 10,9 миллион трой унциягача камайган.

Марказий банк маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг соф халқаро захиралари 2022 йил бошидан 221,4 млн долларга ёки 0,6 фоизга ошган. Бунда олтин нархининг йил бошидаги 1799,25 доллардан 1903,3 долларгача ўсишининг таъсири 1,1 млрд долларни ташкил қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

240

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг