Ўзбекистон олимлари коронавирусга қарши дори ихтиро қилди

Жамият

image

Бугун, 9 июнь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги “China–Uzbekistan Medicine Technical Park” технопаркида ишлаб чиқилган 19 500 дона “Рутан” дори воситасини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига беғараз тақдим этди. 

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Биоорганик кимё институти томонидан  яратилган гриппга қарши оригинал “Рутан” дори воситаси Хитой олимлари томонидан ўтказилган синовлар натижасида SARS CoV-2 типидаги грипп вирусини 78,3 фоизга таъсирини сусайтириш хусусиятини намоён қилган. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги хабар берди.

Шундан келиб чиқиб, Рутан дори GMP талабларига жавоб берувчи Хитой-Ўзбекистон тиббий технопаркида тайёр дори воситаси сифатида ишлаб чиқилди. 11 мингта ўрам Рутан дори воситаси коронавирусга қарши гуманитар ёрдам сифатида Эронга юборилиб, лаборатория синовларидан ижобий ўтган.

Аввалроқ, Ўзбекистонда COVID-19 вирусига қарши фойдаланиш учун тайёрланган 30 га яқин препарат Хитойнинг Шанхай шаҳрига синовдан ўтказиш учун юборилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

3309

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг