Коронавирусга қарши Ўзбекистонда яратилган препарат Шанхайда синовдан ўтказиляпти

Саломатлик 11505
image

Ўзбекистонда COVID-19 вирусига қарши фойдаланиш учун тайёрланган 30 га яқин препарат Хитойнинг Шанхай шаҳрига синовдан ўтказиш учун юборилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси маълум қилди.

Ҳозирда ФА Биоорганик кимё институти томонидан яратилган “Рутан” препаратини “China-Uzbekistan medicine technical park” ХК МЧЖ да ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида “China-Uzbekistan medicine technical park” технопарки билан лицензион шартнома расмийлаштирилган.

Шунингдек, Институтда ўткир респиратор инфекцион касалликларга қарши ишлаб чиқилган 30 та янги биологик фаол бирикмаларни COVID-19 вирусига қарши таъсирини синовдан ўтказиш мақсадида Шанхай тиббий материя институтига етказиб берилди. Ҳозирда ушбу бирикмаларни COVID-19 вирусига қарши таъсири Шанхай тиббий материя институти ходимлари томонидан скрининг қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача вирус юқтирганлар 1716 нафарни ташкил қиляпти. Бугунгача беморларнинг 450 нафари даволанган, 7 нафари вафот этган.  

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 333
Рейтинг: 2.9
t
×