Ўзбекистон оғир атлетика терма жамоаси Осиё чемпионатига жўнаб кетди
Спорт
−
06 Октябрь 2022 4626 1 дақиқа
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Баҳрайнга йўл олди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Мураббий Жўрабек Зоиров бошчилигидаги ўзбекистонлик спортчилар 8-16 октябрь кунлари Манама шаҳрида ўтадиган қитъа биринчилигида иштирок этади.
Ўзбекистон оғир атлетика терма жамоаси қуйидаги таркибда Баҳрайнга жўнаб кетди:
-67 кг: Достон Ёқубов
-73 кг: Адҳамжон Эргашев
-81 кг: Оғабек Тўхтаев
-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров
-89 кг: Сарварбек Зафаржонов
-89 кг: Ҳожиакбар Олимов
-96 кг: Суннатилла Ўсаров
-96 кг: Қурбонмурод Намозов
-102 кг: Шарофиддин Амриддинов
+109 кг: Мирхосил Мирзабаев
-55 кг: Жамила Панфилова
-59 кг: Нигора Абдуллаева
-76 кг: Нигора Сувонова
-81 кг: Ригина Адашбаева
-87 кг: Турсуной Жабборова
Аввалроқ, олимпиада чемпионлари Акбар Жўраев ва Руслан Нуриддинов Осиё чемпионатини ўтказиб юбориши маълум бўлган эди.
Live
Барчаси