Руслан Нуриддинов ва Акбар Жўраев Осиё чемпионатидан қуруқ қолади

Спорт 15300
image

Олимпиада чемпионлари Руслан Нуриддинов ва Акбар Жўраев оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатини ўтказиб юборади. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 8-16 октябрь кунлари Баҳрайнда оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Бироқ Баҳрайнга йўл оладиган таркибга Руслан Нуриддинов ва Акбар Жўраев киритилмаган.

Оғир атлетика федерациясининг маълум қилишича, ҳар икки спортчи декабрь ойида Колумбияда ўтадиган жаҳон чемпионатига якка тартибда тайёрланади.

Терма жамоа 6 октябрь куни қуйидаги таркибда Манамага йўл олади:

•  67 кг: Достон Ёқубов
•  73 кг: Адҳам Эргашев
•  81 кг: Оғабек Тўхтаев
•  81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров
•  89 кг: Сарварбек Зафаржонов
•  89 кг: Ҳожиакбар Олимов
•  96 кг: Суннатулла Ўсаров
•  96 кг: Қурбонмурод Намозов
•  102 кг: Шарофиддин Амриддинов
•  49 кг: Жамила Панфилова
•  59 кг: Нигора Абдуллаева
•  76 кг: Нигора Сувонова
•  81 кг: Ригина Адашбоева
•  87 кг: Турсуной Жабборова.

Маълумот учун, Руслан Нуриддинов Рио-2016, Акбар Жўраев эса Токио-2020 чемпиони ҳисобланади.

Билол Норқобилов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 460
Рейтинг: 2.9
t
×