Ўзбекистон МТЖнинг Осиё Кубогидаги ўйинлари тақвими эълон қилинди
Спорт
−
19:18 1747 1 дақиқа
Осиё футбол конфедерацияси 2027 йил январь ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги ўйинлари тақвимини эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси мусобақадаги иштирокини 2027 йил 8 январь куни Иорданияга қарши учрашув билан бошлайди. “Подшоҳ Абдуллоҳ” стадионида ўтадиган баҳс Тошкент вақти билан соат 21:30 да старт олади.
Иккинчи турда Ўзбекистон терма жамоаси 12 январь куни Шимолий Кореяга қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:30 да “Кингдом Арена” стадионида бошланади.
Гуруҳ босқичининг учинчи турида эса Фабио Каннаваро шогирдлари 17 январь куни Баҳрайн билан куч синашади. Ушбу баҳс ҳам Тошкент вақти билан соат 18:30 да “Принц Абдулла аль-Файсал” стадионида бошланиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги тайёргарлик жараёнида Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 12 ноябрь куни Тошкентда Россия терма жамоаси билан, жорий йилнинг 17 ноябрь куни Доҳада Саудия Арабистони миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.
Live
Барчаси