Ўзбекистон Саудия Арабистони билан ўйнайди

Спорт

−

image

Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг ноябрь ойидаги FIFA кунлари доирасида Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик учрашуви жорий йилнинг 17 ноябрь куни Қатарнинг Доҳа шаҳрида Тошкент вақти билан соат 20:30 да бўлиб ўтади.

Аввалроқ, ушбу ўртоқлик учрашуви Саудия бўлиб ўтиши кераклиги ҳақида хабар берилганди. Бироқ мамлакатдаги сиёсий вазият сабаб ушбу ўйин бошқа давлатга кўчирилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 ноябрь куни Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг