Ўзбекистон Россия билан ўйнайди
Спорт
−
13:23 1497 1 дақиқа
Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг ноябрь ойидаги FIFA кунлари доирасида Россия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик учрашуви жорий йилнинг 12 ноябрь куни Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.
Аввалроқ, ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов Россия футбол иттифоқи (РФИ) билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун музокаралар ўтказилаётганини маълум қилганди.
Маълумот учун, Россия терма жамоаси 2022 йил февраль ойидан буён FIFA ва UEFA ташкилотлари ҳомийлигида ўтказиладиган расмий халқаро мусобақалардан четлатилган. Бу қарор Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳарбий ҳужуми бошланганидан кейин, 2022 йил 28 февралда қабул қилинган.
Шу сабабли, Россия терма жамоаси 2022 йилги Жаҳон чемпионати саралашининг плей-офф босқичида, Қатардаги мундиалда, Евро-2024 ва 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмади. Россиянинг сўнгги расмий мусобақа учрашуви 2021 йил ноябрь ойида Хорватияга қарши Жаҳон чемпионати саралаш баҳси бўлган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ноябрь ойидаги FIFA кунлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россиядан ташқари Саудия Арабистони билан ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи.
Live
БарчасиРубионинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди
16 Октябрь