Ўзбекистон мобил интернет нархлари рейтингида нечанчи ўринда туради?
Технология
−
16 Апрель
10951Мамлакатдаги ўртача иш ҳақи асосида мобил интернет мавжудлигини баҳоловчи Мобил маълумотларнинг арзонлиги индексида (Mobile Data Affordability Index) Ўзбекистон 179 давлат орасида 43-ўринни эгаллади. Бу ҳақда ушбу индекс сайтида маълум қилинди.
Мобил маълумотларнинг арзонлиги рейтингини аниқлаш учун муаллифлар 10 Гб дан ортиқ маълумотга эга бўлган ойлик мобил телефон режасининг ўртача нархини ўртача иш ҳақи билан солиштирган.
МДҲ давлатларидан мобил интернет мавжудлиги бўйича Россия 26, Ўзбекистон 43, Арманистон 55, Беларусь 61, Қозоғистон 63, Қирғизистон 90, Озарбайжон 114, Тожикистон 163-ўринни эгаллаган.
Афғонистон интернетдан фойдаланиш имконияти бўйича Тожикистонни рейтингда икки поғонага ортда қолдириб, 161-ўринни эгаллаган.
Рейтингга кўра, бутун дунё бўйлаб 10 Гб дан ортиқ маълумотларга эга мобил телефон режасининг ўртача нархи 24,20 долларни ташкил этади, одамлар бунга ўз маошларининг 4,1 фоизини сарфлайди.
МДҲ давлатлари орасида интернет нархлари рейтингида Қирғизистон 8-ўринда (1 гигабайтнинг ўртача нархи 0,17 доллар), Россия 15-ўринда (0,25 доллар), Ўзбекистон 22-ўринда (0,30 доллар). Қозоғистон 35-ўринда (0,41 доллар), Беларусь 66-ўринда (0,67 доллар), Арманистон 88-ўринда (0,98 доллар), Озарбайжон 146-ўринда (1,76 доллар) жойлашган.