Ўзбекистон Марказий Осиёда лидерми? Сўз Комиловга

Жамият

image

Ўзбекистон ўз масъулиятини ҳис қилади, аммо минтақада етакчи давлат бўлишни хоҳламайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов “ThisisAmericaTV” лойиҳаси учун берган интервьюсида айтиб ўтди.

Америкалик телебошловчи Деннис Вулейнинг “Марказий Осиёга қарасак, минтақанинг қоқ ўртасида Ўзбекистонни кўрамиз. Айтингчи, Ўзбекистон Марказий Осиёда муҳим, етакчи ролни ўйнаяптими?”, деган саволига Ўзбекистон ТИВ раҳбари қуйидагича жавоб берди:

“Биласизми, биз ўз маъсулиятимизни ҳис қиламиз. Аммо, бир вақтнинг ўзида асосий ролни ўйнашни ёки етакчи давлат бўлишни хоҳламаймиз. Шундай бўлса-да [минтақадаги] вазиятни яхшилашга ва хавфсизликни кучайтиришга қаратилган бир қанча ташаббусларга эгамиз. Мисол тариқасида бир-иккитасини санаб ўтаман, 2018 йилда Президент Мирзиёев Афғонистон бўйича халқаро конференциянинг ташаббускори бўлди. Бу вазирлар даражасидаги конференция бўлиб, Афғонистонда тинчлик жараёнини бошлаш учун жуда муҳим эди. Айнан ушбу конференция Афғонистон атрофида янги сиёсий фаолиятни вужудга келтирди”.

Фото: Абдулазиз Комилов ва Деннис Вулей

Абдулазиз Комиловнинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон қўшни мамлакатлар билан ўзаро тенглик тамойилиги асосланган, дўстона муносабатлар қуришни истайди.

“Қўшнилар билан бундай муносабат ўрнатишга интилишимизнинг сабаби — биз кўплаб умумийликка эгамиз: бир гуруҳга кирувчи тилларда сўзлашамиз, бир динга эътиқод қиламиз, бир хил дарёлардан, энергия манбаларидан фойдаланамиз. Ўйлайманки, ушбу жиҳатдан бу бир яхлит минтақа”, дейди Комилов. 

Маълумот ўрнида, Марказий Осиё минтақасига Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон киради. Баъзи манбалар ушбу минтақага Афғонистонни ҳам киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон АҚШ ТИВ Ўзбекистон Комилов

Баҳолаганлар

594

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг