Ўзбекистон хавфли юкларни ташиш тўғрисидаги битимга қўшилди
Жамият
−
10 Январь 2020 6154 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон:
• Хавфли юкларни халқаро йўлларда ташиш тўғрисидаги Европа битимига (Женева, 1957 йил 30 сентябрь);
• Хавфли юкларни халқаро йўлларда ташиш тўғрисидаги Европа битимининг 1-моддаси a) бандига ҳамда 14-моддаси 1 ва 3 b) бандларига тузатишлар киритиш тўғрисидаги баённомага (Женева, 1993 йил 28 октябрь) қўшилди.
Шу муносабат билан Транспорт ва Ички ишлар вазирликлари мазкур халқаро шартномаларни амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли органлар этиб белгиланди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025