Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар салоҳияти оширилади
Жамият
−
12:13
4547Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар ва маънавий салоҳиятини оширишга эътибор янада кучайтирилиши белгиланди. Бу ҳақда бугун, 20 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида сўз очди.
Бугун бутун дунё ниҳоятда нотинч ва таҳликали вазиятда давлатнинг мустақиллиги ва суверенитетини, халқнинг тинч ва эркин ҳаётини энг бебаҳо бойлик сифатида асраш ва ҳимоя қилиш энг муҳим вазифа бўлиб қолиши таъкидланди.
“Ҳеч қачон унутмаслигимиз зарур: мамлакатимиз хавфсизлиги, юртимиз мудофааси нафақат Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, балки Ўзбекистонни ўзи учун она Ватан деб биладиган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, барча инсонларнинг муқаддас бурчидир”, деди Президент.
Қайд этилишича, бунинг учун ягона Ватан, кўп миллатли ягона аҳил оила туйғуси ҳар бир кишининг қалби, юрагидан чуқур жой олиши лозим.
Дунёда турли хатар ва таҳдидлар авж олиб бораётган ҳозирги шароитда Қуролли Кучларнинг жанговар ва маънавий салоҳиятини оширишга эътибор янада кучайтирилиши белгиланди.
LiveБарчаси