Ўзбекистон Қозоғистон билан сунъий йўлдош учириш масаласини муҳокама қилди

Жамият

image

Остона шаҳрида Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов  Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Жаслан Мадиев билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси жорий йилнинг 2-3 сентябрь кунлари Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссия (ESKATO) томонидан Остона шаҳрида ташкил этилган “Рақамли инклюзия ва трансформация бўйича Осиё – Тинч океани вазирлар конференцияси”да иштирок этиш учун хизмат сафарини амалга оширган.

Ушбу тадбир доирасида вазир Шерзод Шерматов Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Жаслан Мадиев билан учрашув ўтказган ва рақамли кўникмаларни ўқитишни таъминлаш, рақамли инклюзивлик ва рақамли трансформация бўйича минтақавий ҳамкорлик ҳолати ва уни мустаҳкамлаш бўйича масалалар муҳокама қилинган. 

Шунингдек, рақамли инновацияларни жадаллаштириш учун зарур минтақавий ҳамкорлик режалари кўриб чиқилган ва икки мамлакат иштирокида космосга ўзаро сунъий йўлдошлар гуруҳини учириш бўйича ҳамкорликни амалга ошириш масаласини ўрганиш ва таҳлилий маълумотларни жорий йил якунига қадар таҳлил қилиб, таклифларни белгилаб олиш муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда CubeSat илмий-таълим сунъий йўлдоши ишлаб чиқарилиши хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг