Ўзбекистонда илмий-таълим сунъий йўлдоши ишлаб чиқарилади 

Технология

image

Ўзбекистонда CubeSat илмий-таълим сунъий йўлдоши ишлаб чиқарилади ва учирилади. Бу ҳақда АОКАда “Ўзбеккосмос” агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди

Қайд этилишича, шу йилнинг 26-27 апрель кунлари Тошкентда 30 дан ортиқ давлатдан 250 дан зиёд космик корпорация, агентлик ва қўмита вакилларининг учрашуви бўлиб ўтган. 

Конференцияда Туркия, АҚШ, Қозоғистон ва БАА билан бир қатор қўшма лойиҳалар бўйича келишувга эришилиб, соҳа учун янги кадрлар тайёрлашга қаратилган фикрлар айтилган.

Конференция доирасида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи давлатлар космик агентликлари ва тегишли идоралари раҳбарларининг 2-йиғилишида ёшлар учун Туркиянинг Измир шаҳрида жойлашган Space Camp Turkiye оромгоҳида таълим дастурини ташкил қилишга келишилган.

Маълумот учун, 2022 йилнинг март ойида куни “Ўзбеккосмос” агентлиги директори вазифасини бажарувчиси Шуҳрат Қодиров Ўзбeкистон космосга 2030 йилгача сунъий йўлдош учириши мумкинлигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон сунъий йўлдош

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг