Ўзбекистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Жамият

image

Кеча, 1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан чегарадош давлат Қирғизистонга коронавирус тарқалишининг олдини олишга кўмак бериш мақсадида инсонпарварлик ёрдами юборди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

“Ўзбекистон халқидан Қирғизистон халқига инсонпарварлик ёрдами” шиори остида ташкил этилган инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тасарруфидаги “Қўрғонтепа дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти ҳамда мамлакатдаги фармацевтика корхоналари ҳамкорлигида амалга оширилди.

photo_2020-04-01_19-06-23.jpg

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги темирйўл станциясидан минг тонна ун, турли озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда фойдаланиладиган бир марталик бош кийимли ҳимоя комбинзони, респиратор, қўлқоп, ҳимоя кўзойнаги, пирометр ҳамда тест-системалар ортилган поезд қўшни республикага жўнатилди.

photo_2020-04-01_19-06-19.jpg

Инсонпарварлик ёрдами ортилган махсус эшелон Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Ўзбекистон коронавирусда қарши курашиш учун Хитойга икки марта, Эрон, Афғонистон ва Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдам жўнатганди. Ўз навбатида БААХитой ва АҚШ коронавирусга қарши кураш учун Ўзбекистонга ёрдам берди.

photo_2020-04-01_19-06-15.jpg


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус инсонпарварлик ёрдами

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг