Ўзбекистон Қирғизистонга шахсий ҳимоя воситалари ва экспресс-тестлар юборди
Жамият
−
30 Март 2020
6551Ўзбекистон Қирғизистонга шахсий ҳимоя воситалари ва экспресс-тестларни топширди. Ёрдам Ўзбекистон Бош вазири Абулла Арипов кўрсатмаси билан юборилган.
“Turmush” нашрининг хабар беришича, инсонпарварлик ёрдами 29 март куни соат 4:00 да “Дўстлик” назорат-ўтказув пункти орқали Ўшга етказилган.
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев 10 минг тиббий ниқоб ва 900 та ҳимоя костюмларини, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов 4800 та экспресс-тест ва реагентларни қўшни давлатга топширган. Уларни чегарада Ҳукуматнинг ваколатли вакили Узарбек Жилкибаев кутиб олган.
Қайд этилишича, ушбу маҳсулотлар коронавирусга текширувни янада тезроқ ўтказишга йўналтирилади. Ҳимоя воситалари эса тиббиёт ходимларига топширилади.
Аввалроқ, Хитой Халқ Республикаси Ўзбекистонга 20 тонна инсонпарварлик ёрдами юборгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь