Туркия Ливанга 360 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди
World
−
21 April 1896 1 minute
Исроилнинг ҳужумлари сабаб уй-жойини тарк этишга мажбур бўлган ливанлик оилаларга Туркия томонидан юборилган 360 тонналик инсонпарварлик ёрдами пойтахт Байрутга етиб борди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.
Қайд этилишича, гуманитар ёрдам 38 контейнердан иборат. Унинг таркибига иссиқ ёпинчиқлар, ёстиқ, матрас, уйқу қоплари, чодирлар, озиқ-овқат пакетлари ва фавқулодда ёрдам тўпламлари киради.
Юборилган ёрдам Ливан Олий ёрдам қўмитаси орқали қисқа муддат ичида ҳужум оқибатида уйсиз қолган 1 миллиондан ортиқ аҳолига етказилиши режалаштирилмоқда.
Маълумот ўрнида, Туркия Ливанга бугунги кунга қадар турли ташкилотлар орқали 1700 тоннадан ортиқ ёрдам юборган. Шунингдек, 2025 йилдан буён тахминан 3 миллион доллар қийматидаги ёрдам Ливанга етказилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Ғазога 100 минг тоннадан ортиқ ёрдам юборганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August