Ўзбекистон Қирғизистонга иккита қишлоқ берди

Жамият

image

Ўзбекистонга қарашли Чўнғара ва Тош-Тепа қишлоқ аҳоли пунктлари давлат чегарасини демаркация қилиш доирасида Қирғизистон таркибига ўтказилди. Бу ҳақда бугун, 23 июнь куни Қирғизистон Президенти матбуот котиби Асқат Алагозов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, илгари Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти таркибида бўлган ушбу қишлоқларда яшовчи тахминан 2 500 нафар аҳоли этник қирғизлар ҳисобланади ва энди Қирғизистон фуқаролигини олади.

Қайд этилишича, Қирғизистон томони Ўзбекистонга чегара ҳудудида жойлашган майдони жиҳатидан тенг ер участкаларини берган. Шунингдек, Сой қишлоғидан Таян қишлоғигача автомобиль йўли қуриш учун умумий майдони 236 гектар бўлган тенг қийматли ер участкалари алмашилган.

Маълум қилинишича, мазкур йўл орқали Қирғизистоннинг Боткен вилояти аҳолиси Айдаркендан Боткенга ҳозирги 225 километрлик айланма йўл ўрнига 55 километр масофа босиб тезроқ етиб бориши мумкин бўлади.

Маълумот учун, икки давлат Ташқи ишлар вазирлари Қирғизистон – Ўзбекистон давлат чегарасининг айрим участкалари бўйича шартномани 2022 йил ноябрь ойида имзолаган. 2023 йил январь ойида эса Шавкат Мирзиёевнинг Бишкекка давлат ташрифи доирасида икки мамлакат Президентлари ратификация ёрлиқлари билан алмашганди.

Эслатиб ўтамиз, аввлроқ Қирғизистон Давлат чегара хизмати раисининг биринчи ўринбосари – Бош штаб бошлиғи Мирзамир Сидиқов Жогорку Кенешнинг халқаро ишлар қўмитаси йиғилишида жорий йилнинг август ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи бўлиб ўтиши ҳамда ташриф доирасида “Сейдикум” чегара назорат-ўтказиш пунктини очиш масаласи муҳокама қилинишни маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Қирғизистон Чўнғара Тош-Тепа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг