Ўзбекистон Қирғизистонга электр энергияси етказиб беради
Жамият
−
26 Март 2021
3613Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро электр энергия етказиб беришга келишиб олди. бу ҳақда Қирғизистон Энергетика ва саноат вазирлиги маълум қилди.
Ўзбекистон 2021 йилнинг март ойидан октябригача ҳамда 2022 йилнинг март-апрель ойларида Қирғизистонга 750 миллион киловатт соат электр энергия етказиб беради.
Бундай чоралар Тўқтўгул сув омборида сув тўплаш ва уни 2021-2023 йилларда суғориш мавсумида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги истеъмолчиларига етказиб бериш мақсадида амалга оширилади. Белгиланган йилларда Қирғизистон июнь-август ойларида шунча миқдордаги электр энергиясини қайтаради.
Аввалроқ, Қирғизистон Энергетика вазири Кубаничбек Турдабаев Тўқтўгул сув омборидаги сув сатҳи хавфли даражага етганини айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь