Ўзбекистон, Эрон ва Туркманистон транзит йўлаги бўйича музокара ўтказди
Жамият
−
02 Август 2023
4430Эрон, Ўзбекистон ва Туркманистон вакиллари халқаро транзит йўлаги яратиш истиқболларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар берди.
Жорий йилнинг 31 июль куни томонлар учрашувда Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ҳукуматлари ўртасида халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш тўғрисидаги битим имзолашни жадаллаштириш, Эрон ҳудудида халқаро автотранспорт қатновларида миллий ташувлардан ундириладиган йиғимлар миқдорини камайтиришни муҳокама қилган.
Шунингдек, экспорт ва импорт юклари учун “Бандар-Аббос” ва “Чобаҳор” портларидан фойдаланиш имкониятлари ҳамда Ўзбекистон-Афғонистон-Эрон халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш масалалари ўртага ташланган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиённи қабул қилганда “Чобаҳор” ва “Бандар-Аббос” портларидан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратганди.