Ўзбекистон Эрон дронлари бўйича айбловлар учун Украина ҳукуматига арз қилади
Жамият
−
27 Октябрь 2022
13567Ўзбекистон Республикаси Эрон Ислом Республикаси билан ҳарбий-техник соҳада ҳамкорлик қилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги украиналик журналист ва блогер Дмитрий Гордоннинг исроиллик тадбиркор Леонид Невзлин билан видеоинтервьюси айтилган Эроннинг дронлари Ўзбекистон ҳудудида йиғилаётгани тўғрисидаги маълумотларга муносабат билдириб, маълум қилди.
“Шуни алоҳида маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Эрон Ислом Республикаси билан ҳарбий-техник соҳада ҳамкорлик қилмайди ва ўз ҳудудида Эрон ҳарбий техникасини йиғмайди”, дейилади ТИВ баёнотида.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтгача Украина томонидан ҳам, бошқа хорижий ҳамкорлардан ҳам “Эрон дронларини йиғиш” масаласи бўйича расмий мурожаатлар келиб тушмаган.
“Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Украина расмий ҳукуматига Украина оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон тўғрисида икки томонлама муносабатларга путур етказиши мумкин бўлган бундай асоссиз айбловлар ва бошқа ишончсиз маълумотлар тарқатилишининг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўришни сўраб мурожаат қилади”, дея якунланади ТИВ муносабати.
Аввалроқ украиналик журналист Дмитрий Гордон ва ва Исроилда яшовчи собиқ россиялик миллиардер Леонид Невзлин Эроннинг Россияга бераётган дронлари Ўзбекистонда ҳам йиғилаётгани ҳақидаги иддао билан чиққани хабар қилинганди.
Бунинг ортидан Ўзбекистон Мудофаа саноати давлат қўмитаси Ўзбекистон Украинадаги ҳарбий харакатларда қўлланилаётган Эрон жанговар дронларини ишлаб чиқариш майдони эканлиги тўғрисидаги хабарларни қатъий инкор этди.
LiveБарчаси