Россиялик опа-укаларнинг ўлдирилиши мамлакат обрўсига путур етказди – Таиланд ТИВ

Олам

image

Аввалроқ, Таиландда россиялик 22 ёшли Диана Назимова ҳамда унинг 17 ёшли укаси Роман Назимов ўлдириб кетилгани ҳақида хабар берилган эди. Таиланд ҳукумати эса Паттайя шаҳрида икки нафар Россия фуқаросининг ўлдирилиши мамлакатнинг сайёҳлик йўналиши сифатидаги обрўсига салбий таъсир кўрсатганини тан олди. Бу ҳақда Таиланд Ташқи ишлар вазири Сихасак Пхуангкеткеу матбуот анжуманида маълум қилди.

Вазирнинг айтишича, ҳодиса бутун Таиланд жамоатчилиги учун оғир зарба бўлган.

“Бу ҳар бир тайландлик учун шок бўлди, айниқса жиноят қурбонлари икки нафар ёш инсон бўлгани барчани ларзага солди. Бош вазир Анутхин Чанвиракун ва мен Таиланддаги Россия элчиси Евгений Томихинга қўнғироқ қилиб, ҳамдардлик билдирдик. Бош вазир шахсан жиноят содир бўлган жойга борди ва айбдорларни жавобгарликка тортиш бўйича топшириқ берди”, деган у.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, ҳукумат барча хорижлик сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча чоралар кўришни буюрган.

“Таиланд йирик сайёҳлик йўналишларидан бири. Бундай жиноятлар содир бўлса, сайёҳларнинг ишончи пасаяди. Биз буни тан олишимиз керак. Шу боис хавфсизликни кучайтириш ва бундай ҳодисалар такрорланмаслигини амалда кўрсатишимиз зарур”, деган вазир.

Унинг таъкидлашича, ҳатто энг кучли хавфсизлик тизимлари мавжуд бўлган тақдирда ҳам жиноятчилар заиф инсонлардан фойдаланишга уринади. Шу сабабли ҳукумат бу борадаги ишларни янада кучайтириши лозим.

Қайд этилишича, Таиланд полицияси жорий йилнинг 31 июль куни қотилликда гумон қилинаётган 43 ёшли Тану Киттхонг ва 39 ёшли Тхонгчай Сининни қўлга олган.

Тергов давомида Киттхонг 22 ёшли Диана Назимова ва унинг 17 ёшли укаси Роман Назимовни ўлдириб, жасадларини Паттайя жанубидаги ўрмон ҳудудига яширганини тан олган.

Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчилар россияликларни уларнинг мотоциклини қўлга киритиш мақсадида ўлдирганини билдирган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг