Ўзбекистонда эмлаш жараёни қайси ҳудудлардан бошланади?
Жамият
−
31 Март 2021
5366Хабарингиз бор, Ўзбекистонга шу бугунги кунга қадар CОVAХ дастури орқали 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси, 27 март куни 1 миллион дозада ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинаси олиб келинди.
Ўзбекистонда аҳолини оммавий равишда коронавирусга қарши эмлаш 1 апрелдан бошланиши белгиланган. Биринчилардан бўлиб кимлар эмланиши ҳам ойдинлашди.
Хўш, эмлаш тадбирлари қайси вакцина билан, қайси ҳудуддан бошланади? Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков мазкур саволларга аниқлик киритди.
“Аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш иккала турдаги вакцина билан бир пайтнинг ўзида бошланади”, дейди мутахассис.
Отабековнинг айтишича, аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш қуйидаги тартибда амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилган:
• Апрель ойида биринчи галда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳри ва бошқа катта шаҳарларда оммавий эмлаш тадбирларини амалга ошириш;
• Май ойида туман марказлари ва кичик шаҳарлар аҳолисини оммавий эмлаш тадбирларини амалга ошириш;
• Июнь ойида эса бошқа ҳудудларни оммавий эмлаш тадбирлари билан қамраб олиш.
Мабодо май-июнь ойларида эмланиши режалаштирилган хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламида коронавирусга қарши эртароқ эмланишга ҳоҳиш пайдо бўлса, у ҳолда улар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳри ва бошқа катта шаҳарларда жойлашган эмлаш пунктларига мурожаат қилишлари ва белгиланган кунда келиб эмланишлари мумкин бўлади.
Аввалроқ, Ўзбекистонда ОИВ инфекциясига чалинган ва аутоиммун касалликларига чалинган шахсларни, шу жумладан, анамнезида оғир аллергик реакциялари мавжуд бўлган шахсларни, 18 ёшгача бўлганларни, ҳомиладор ва эмизикли аёлларни коронавирусга қарши эмлаш тавсия этилмаслиги ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси