Ўзбекистон элчиси Швеция қиролига ишонч ёрлиқларини топширди

Олам

image

Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Раҳматулла Нуримбетов жорий йилнинг 4 декабрь куни Швеция қироли Карл XVI Густавга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.

Билдирилишича, расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Швеция ўртасида турли йўналишлардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган.

Учрашув давомида икки мамлакат ўртасида ўзаро савдо ҳажмини ошириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ишбилармонлар ўртасида мулоқотни рағбатлантириш, иқлим ўзгаришларига мослашиш ва “яшил” иқтисодиёт, фан ва таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳаларидаги алоқаларни кенгайтириш масалалари алоҳида урғуланган. 

Қайд этилишича, элчи Раҳматулла Нуримбетов 15 октябрь куни Швеция пойтахтига ташриф буюрган. У Стокгольмга тайинланишидан аввал 2023-2024 йилларда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган. Раҳматулла Нуримбетов 2022-2024 йилларда Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонасига раҳбарлик қилган Нодир Ғаниев ўрнига тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Хорватия Президенти Зоран Милановичга ишонч ёрлиқларини топширган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Карл XVI Густав ишонч ёрлиқлари Раҳматулла Нуримбетов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг