Ўзбекистоннинг Хорватиядаги биринчи элчиси Президентга ишонч ёрлиқларини топширди

Олам

image

Қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Хорватия Президенти Зоран Милановичга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.

Қайд этилишича, маросимдан сўнг томонлар ўзаро суҳбат ўтказиб, Ўзбекистон-Хорватия муносабатларини мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилган. Учрашувда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

“Томонлар ўзаро манфаатли бир қатор муҳим соҳаларда ҳамкорликни фаоллаштиришга қизиқиш билдирганликларини таъкидлади”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, 46 ёшли Ойбек Шахавдинов Бирмингем университети (Буюк Британия), Тошкент давлат юридик университети (магистратура), Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг таржимонлар тайёрлаш курсини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида бошлаган, сўнгра ТИВнинг Европа давлатлари билан ҳамкорлик бошқармасида референтликдан бошқарма бошлиғи сингари дипломатик хизматнинг барча босқичларини босиб ўтган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Брюсселдаги элчихонасида ишлаган. У ҳозирда бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг Венгрия, Хорватия, Словения ва Черногориядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрь куни Ойбек Шахавдинов Черногория Президенти Яков Милатовичга ишонч ёрлиқларини топширганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Хорватия Ойбек Шахавдинов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг