Ўзбекистон элчихонаси Аҳмад Қурбонов ҳақидаги маълумотларни аниқлаштирмоқда
Жамият
−
18 Декабрь
11689Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси рус генералининг Ўзбекистон фуқароси томонидан ўлдирилиши билан боғлиқ хабарларга муносабат билдириб, гумонланувчи шахс ҳақидаги маълумотни аниқлаштираётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг Москвадаги элчихонаси 2024 йил 17 декабрь куни Москвада содир этилган теракт иши доирасида “Ўзбекистон Республикаси фуқароси” ҳибсга олингани ҳақидаги тарқалган маълумотларга эътибор қаратган.
“Дипломатик ваколатхона қабул қилувчи давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари билан алоқада бўлиб, ушбу воқеани содир этганликда гумон қилинган шахс ҳақидаги маълумотни аниқлаштирмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Москва шаҳридаги портлашда мамлакат Қуролли кучларининг Радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари бошлиғи генерал-лейтенант Игорь Кириллов ҳалок бўлганди. Кирилловнинг ўлимида гумон қилиниб, ўзбекистонлик 29 ёшли эркак ушланди. Шунингдек, ТАСС Россия хавфсизлик кучлари ўзбекистонлик ҳамкасбларига Игорь Кирилловнинг ўлдирилишида гумон қилинаётган шахс ҳақида маълумот олиш учун мурожаат қилгани ҳақида хабар берди. Унга кўра, Ўзбекистон томони тегишли сўровни олгач, Игорь Кирилловни ўлдиришда гумон қилиниб, Россияда қўлга олинган фуқаро ҳақидаги маълумотларни дарҳол Москвага юборган. Манбага кўра, Кирилловни ўлдирганликда гумон қилиниб, ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқароси Аҳмад Қурбонов исмли шахс бўлиб, ҳозирда унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси