Мисрда юрак хуружидан вафот этган ўзбекистонлик мамлакатга қайтарилди
3-саҳифа
−
26 Февраль 3024 1 дақиқа
Мисрда юрак хуружи оқибатида вафот этган 38 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон элчихонаси фожиа ҳақидаги хабарни олгандан сўнг дарҳол Мисрнинг тегишли органлари билан алоқалар ўрнатган ва барча зарур ҳужжатлар тезда тўлдирилган.
Марҳумнинг Мисрдаги қариндошларига авиакомпания билан ўзаро алоқалар ва дафн маросимлари каби ташкилий масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатилган.
Оиланинг хоҳиш-истакларига мувофиқ, Б.А.нинг жасади миллий анъаналарга мувофиқ Ўзбекистонда дафн этиш учун олиб келинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Москва шаҳрида иш жойида бахтсиз ҳодисага учраган Ўзбекистон фуқароси ортга қайтарилгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси