Қизил огоҳлантириш билан қидирувга берилган ўзбекистонлик Туркияда ушланди
3-саҳифа
−
15:42 538 1 дақиқа
Туркиянинг Мерсин вилоятида гиёҳвандликка қарши кураш доирасида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон томонидан гиёҳвандлик жинояти учун халқаро миқёсда қидирувга берилган Одил Худойбердиев қўлга олинди. Бу ҳақда Туркия маҳаллий матбуоти хабар берди.
Мерсин Бош прокуратураси билан ҳамкорликда вилоят Ички ишлар бошқармаси Гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари Ўзбекистон фуқароси бўлган Одил Худойбердиевнинг бошпанасини топишга муваффақ бўлган.
Полиция гуруҳлари томонидан ўтказилган текширувда Ўзбекистон ҳукумати томонидан гиёҳвандлик жинояти бўйича қидирувга берилган гумонланувчининг узоқ вақтдан бери Мерсинда яшаб келаётгани аниқланган. Гумонланувчи Мерсиндаги қишлоқ хўжалиги майдонларида ишлаб, изини йўқотишга урингани аниқланган.
Олинган маълумотлар асосида ҳаракатга келган гуруҳлар иссиқхоналар жойлашган ҳудуддаги уйда тезкор тадбир ўтказган. Қизил бюллетень билан халқаро қидирувга берилган Худойбердиев операция давомида қўлга олинган ва судга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 223-моддаси (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) 2-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, 2014 йилдан буён қидирувда бўлган фуқаро АҚШда қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси