Ўзбекистон делегацияси Дубайдаги конференцияда қатнашади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси делегацияси жорий йил 1-2 декабрь кунлари Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси иштирокчиларининг 28-конференцияси доирасидаги Иқлим ўзгаришларига қарши курашиш соҳасидаги ҳаракатлар бўйича жаҳон саммитида иштирок этади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, форум доирасида Марказий Осиё минтақаси учун энг ўткир муаммолардан бирига айланиб улгурган Орол денгизининг қуриши оқибатида келиб чиққан экологик инқироз ҳам кун тартибининг асосий мавзуларидан бири бўлади.

Дунёнинг деярли барча мамлакатлари, нуфузли халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти вакиллари тўпланадиган ушбу форум иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш, иқлим бўйича стратегиялар ва “яшил” энергетикага ўтишни молиялаштириш борасидаги халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштиришда катта аҳамият касб этади.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган COP-28 да миллий, минтақавий ва глобал даражада иқлим ўзгаришига қарши курашни кучайтириш юзасидан қатор таклиф ва ташаббусларни илгари суради. 

Шунингдек, Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарияти томонидан COP-28 раиси сифатида илгари сурилаётган муҳим ташаббусларни қўллаб-қувватлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Дубай БМТ БАА COP-28 Иқлим ўзгариши Орол фожиаси экологик инқироз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг