Ўзбекистон бокс терма жамоасининг Осиё ўйинларидаги таркиби маълум бўлди
Спорт
−
15:15 581 1 дақиқа
Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Япониянинг Айчи-Нагоя шаҳрида Осиё ўйинларига старт берилади. 4 октябрга қадар давом этадиган мусобақада Ўзбекистон бокс терма жамоасининг таркиби маълум бўлди. Бу ҳақда мамлакат бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қиладиган боксчилар таркиби қуйидагича:
Эркаклар:
- 55 кг: Самандар Олимов
- 60 кг: Абдумалик Халоков
- 70 кг: Шавкатжон Болтаев
- 80 кг: Фазлиддин Эркинбоев
- 90 кг: Тўрабек Хабибуллаев
- +90 кг: Жаҳонгир Зокиров
- Бош мураббий: Тўлқин Қиличев.
Мураббийлар: Хуан Энрике Стейнерс, Раҳматжон Рўзиоҳунов, Акмал Ҳасанов, Даврон Ғофуров, Нодир Ғуломов, Алимардон Достонов, Шерзодбек Аҳмаджонов.
Аёллар:
- 51 кг: Феруза Казакова
- 54 кг: Нигина Ўктамова
- 60 кг: Ситора Турдибекова
- 65 кг: Навбаҳор Ҳамидова
- 75 кг: Азиза Зокирова
- Бош мураббий: Элшод Расулов.
Мураббийлар: Барбаро Фернандез Хименез, Ислом Тожибоев, Азим Худайқулов. Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларида бокс бўйича 11 нафар спортчи билан иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинлари дастлабки турида Филиппинни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Live
Барчаси