Ўзбекистон армияси Ғалаба парадида қатнашиш учун Россияга етиб борди
Олам
−
17 Июнь 2020
18965Жорий йилнинг 24 июнь куни Москва шаҳридаги "Қизил майдон"да бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида иштирок этиш учун 12 мамлакат ҳарбийлари Россияга етиб келди. Бу ҳақда ҳарбий парадни бошқарадиган армия бош қўмондони Олег Салюков маълум қилди.
"Бизга 12 мамлакатнинг ҳарбий хизматчилари ташриф буюрди: Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой Халқ Республикаси, Молдова, Мўғулистон, Сербия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон", деди у "Красная Звезда" газетасига берган интервьюсида.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси пойтахтида Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган парадга бориши маълум бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, Москвада 9 май куни бўлиб ўтиши керак бўлган Ғалаба паради пандемия сабаб 24 июнь куни ўтказилиши белгиланган эди
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь