Ўзбекистон армияси дунёнинг энг кучли 20 талигига кирди

Жамият

image

Ўзбекистон Қуролли кучлари дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 19-ўринни эгаллади. Бу ҳақда “US News and World Report” нашри томонидан тузилган рейтингда келтирилган.

Тадқиқотга кўра, рейтингда Россия, АҚШ ва Исроил етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларни Хитой, Жанубий Корея, Эрон, Буюк Британия, Украина, Германия ҳамда Туркия эгаллаган. 2023 йилда учинчи ўринни эгаллаган Хитой тўртинчи ўринга тушиб кетди. Кучли 20 таликни Иордания якунлаган.

Ўзбекистонга қўшни давлатлардан фақат Қозоғистон рейтингга киритилиб, 22-ўринни эгаллади. Нашрнинг ёзишича, қўшинларнинг кучи глобал сўров иштирокчиларининг фикрлари асосида баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 19 йилдан бери 145 мамлакат армиясини кузатиб борадиган, “Қайси армия дунёдаги энг кучли?" деган саволга жавоб бериш учун қуролли кучларнинг молиявий таъминотидан тортиб, логистика ва географик хусусиятларигача бўлган 60 дан ортиқ мезонларни ўрганадиган “Global Firepower“ веб-сайти мутахассислари 2024 йилдаги энг кучли армиялар рўйхатини очиқлаганди. Унга кўра, 2023 йилги рейтингда кучли учликни эгаллаган АҚШ, Россия ва Хитой бу йил ҳам ўз позициясида қолган. Тўртинчи ўринни эса Хитой ва Покистон билан “муаммоси бор” Ҳиндистон эгаллаган.

Марказий Осиёда эса Қозоғистон (58) пешқадам бўлиб, қўшни давлат бир йилда рейтингда 5 поғона юқорилаган. Ўзбекистон эса ўтган йилги 62-ўрнидан 65-поғонага тушиб кетган. Ушбу рўйхатда Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар – Туркманистон (83), Қирғизистон (100), Тожикистон (107) ва Афғонистоннинг (115) ҳам ҳарбий салоҳияти чамаланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қуролли кучлар Ўзбекистон армияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг