Қуролли кучлар вазирлик ва идораларининг кенгаш йиғилиши ўтказилди
Жамият
−
01 август 3802 1 дақиқа
Бугун, 1 август куни Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Қаҳрамон Исроилов раислигида Қуролли кучлар вазирлик ва идораларининг мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, видеоконференцалоқада Мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳаммедов, Фавқулодда вазиятлар вазири Азизбек Икромов, Миллий гвардия қўмондони Баҳодир Тошматов, ИИВ Қоровул қўшинлари ва ДХХ Чегара қўшинлари, Қуролли кучлар тизимидаги барча ҳарбий округ, қўшилма, ҳарбий қисм, муассаса, доимий назорат-текширув идоралари, шунингдек, ҳарбий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар биринчи раҳбарлари иштирок этган.

Мулоқотда жорий йилнинг ўтган даврида қўшинларнинг қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шу жумладан коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолияти кўриб чиқилган.

Президент, Қуролли кучлар Олий Бош қўмондони томонидан Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ижроси доирасида амалга оширилган тадбирлар натижаларига алоҳида урғу берилган.

Соҳаларни рақамлаштириш ишлари, шунингдек, киберхавфсизликни, ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқларини, оила аъзоларининг бандлигини ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, саломатлигини сақлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва бу жабҳаларда ҳамкорликдаги тадбирлар муҳокама қилинган.

Якунида, кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинган.
Live
Барчаси