Ўзбекистон АҚШдан депортация қилинганлар масаласида Лотин Америкаси мамлакатлари билан ҳам боғланди

Олам

image
АҚШ марказий осиёлик мигрантларни Коста-Рикага депортация қилади north_east

АҚШ марказий осиёлик мигрантларни Коста-Рикага депортация қилади

Америка Қўшма Штатларидан депортация қилинган Ўзбекистон фуқаролари Нью-Йорк-Тошкент йўналиши орқали мамлакатга қайтади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси ва Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси узоқ йиллардан буён Ўзбекистон фуқароларининг ўз ватанларига хавфсиз депортациясини таъминлаш мақсадида АҚШнинг тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. 

“Бизнинг келишувларимизга асосан, Америка томони депортация қилинадиган фуқароларимизнинг ҳар бир ҳолати ҳақида тезкорлик билан хабардор қилади. Ўрнатилган амалиётга кўра, фуқароларимиз ватанга Нью-Йорк-Тошкент йўналиши орқали қайтади”, дея ёзган у. 

У, шунингдек, депортация борасида Лотин Америкаси давлатлари билан ҳам дипломатик каналлар орқали алоқалар ўрнатилганини айтди. 

“ОАВда Ўзбекистон фуқароларининг бошқа давлатларга депортация қилиниши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларни кузатиб боряпмиз. Ушбу масала юзасидан дипломатик ваколатхоналаримиз Америка томонидан бошқа давлатларга депортация қилиниши мумкинлиги ҳақида маълумот беришни сўраб мурожаат қилди. Бундан ташқари, бу борада Лотин Америкаси давлатлари билан дипломатик каналлар орқали ҳам алоқалар ўрнатилган”, деган Бурҳонов. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ўзбекистонлик муҳожирларни ҳарбий самолётда Панамага депортация қилгани бўйича Ўзбекистон элчихонаси АҚШ ҳукуматига сўров киритгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

депортация Лотин Америкаси Нью-Йорк-Тошкент Аҳрор Бурхонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг