Ўзбекистон Афғонистонга электр етказиб беришни тўхтатди

Жамият

image

Бугун, 25 январь куни Марказий Осиё ягона электр тармоғида йирик авария юз бергани сабаб Ўзбекистон жанубдаги қўшниси Афғонистонга электр етказиб беришни тўхтатди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилди.

Нашрнинг ёзишича, ҳозир ҳукумат маҳаллий истеъмолчиларни энергия билан таъминлаш масаласини ҳал қилиш билан банд, вазият имкон берса, экспорт қайта тикланади.

Афғонистоннинг DABS энергетика компанияси маълумотларига кўра, маҳаллий мутахассислар Қобулни Туркманистон томонидан етказиб бериладиган энергия билан таъминлашга муваффақ бўлган.

Мавжуд маълумотларга кўра, авария Қозоғистон ҳудудида содир бўлган ва мамлакат жанубий вилоятларидан ташқари Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонни ўз ичига олган Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизимига таъсир қилган.

“Конец света”

Бугун, 25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида электр энергияси таъминоти узилди. Бунинг ортидан дастлаб, Тошкент метрополитени фаолияти тўхтатилди, поездларнинг манзилга етиб бориш вақти кечиктирилди. Электрдаги узилиш сув таъминотини ҳам тўхтатиб қўйди.

Кейинроқ, қўшни мамлакатлар — Қозоғистон ва Қирғизистоннинг қатор ҳудудларида ҳам электр энергияси узилди. Ўзбекистонда эса барча аеропортлар фаолияти чекланди.

Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Қозоғистон Электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Олмаота, Чимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келган. 

Вазирлик маълумотларига кўра, ҳозирда Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Хожикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрининг қатор ҳудудларида електр таъминиоти тикланди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

211

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг