“Ўзбекистон – 2030” стратегияси муҳокамага қўйилди

Олам

image

Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги фармони ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023-йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Айтилишича, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида 5 та йўналиш бўйича 100 та мақсад назарда тутилган.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳаларида муддатлар ва ижрочилар кесимидаги амалий вазифалар, эришиладиган аниқ мақсадли кўрсаткичлар ва стратегияни амалга ошириш доирасида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати тасдиқланмоқда.

Фуқаролар лойиҳаларнинг муҳокамасида фаол иштирок этиб, мамлакат тараққиётига хизмат қиладиган таклифларни “Regulation.gov.uz” ва “2030.strategy.uz” порталларига юборишлари мумкин.

Жамоатчилик муҳокамаси 9 августгача давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг