Ўзбек профессионал боксчиси мағлуб бўлди
Спорт
−
06 Апрель 2019
7964Бугун Флойд Мэйвезер билан ҳамкорлик қилаётган профессионал боксчимиз Санжар Раҳмонов ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
Лас-Вегасда ўтказилган жангда ўзбек боксчисига америкалик Кейт Хантер рақиблик қилди. 8 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Унда ўзбекистонлик боксчи очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйди.
Маълумот учун, Санжар Раҳмоновнинг профи рингда ўтказган жанглари сони 14 тага етди. У жангларининг 11 тасини ўз фойдасига ҳал этган (5 та нокаут). 1 та дурангга эришган. Бугун фаолиятидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Хантер учун эса бугунги жанг фаолиятидаги унинчиси бўлди. У барча жангларда ғалаба қозонмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023