Ўзбек-қирғиз чегарасида отишма содир бўлди. Икки қирғизистонлик ҳалок бўлган
Жамият
−
06 Апрель 2022
41124Кеча, 5 апрель куни давлат чегарасининг Қирғизистон-Ўзбекистон участкасида қурол қўллаш билан боғлиқ ҳодиса юз берди. Бу ҳақда “Kabar” агентлиги Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Чегара хизматига таяниб, хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Жалолобод вилояти Ақси тумани Дейрес қишлоғида Қирғизистоннинг бир неча фуқаролари Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний равишда отда юк олиб ўтмоқчи бўлган.
Улар Ўзбекистон ҳудудида давлат чегара чизиғидан 500 метр узоқликда турганида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара хизмати ходимлари томонидан аниқланган. Контрабандачилар ўзбек чегарачиларининг тўхташ ҳақидаги талабларига бўйсунмаган.
“Тинч аҳолини ҳибсга олиш вақтида жанжал келиб чиқди. Ўзбекистон чегарачилари ўз ҳаёти ва соғлиғини сақлаб қолиш мақсадида қурол ишлатган, натижада икки фуқаро ҳаёт учун хавфли жароҳатлар олган. Қолган жиноятчилар Қирғизистон ҳудудига қочишга муваффақ бўлган”, дейилади хабарда.
Ўзбекистон чегарачиларининг маълум қилишича, Қирғизистон фуқаролари қиймати 20 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган контрабанда юкини олиб ўтмоқчи бўлган.
Кейинчалик маълум бўлишича, ҳалок бўлган фуқаролар Ўзбекистондан бўлган, бироқ 2012 йилда Қирғизистон фуқаролигини олган. Дастлабки маълумотларга кўра, улар Ўзбекистон паспортини ўзлари билан олиб юрган.
Кеча соат 17:55 да ҳодиса ҳолатларини ўрганиш учун воқеа жойига борган Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси чегара вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Чегара вакиллари воқеа юзасидан ҳар бир томон ўз текширувини ўтказишига келишиб олган.
LiveБарчаси