Ўзбек футболида йилнинг энг яхшилари тақдирланди

Спорт

image

Бугун, 26 декабрь куни Тошкентда Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан 2020 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

“Пахтакор” клуби ва Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Ўзбекистонда 2020 йилнинг энг яхши футболчиси сифатида деб топилди.

Шунингдек, қуйидагилар ўз йўналишида “энг яхши” деб топилди:

Зайниддин Тожиев – ЎФА томонидан 2020 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи

Абдувоҳид Неъматов – 2020 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши ёш футболчиси

Абдулазиз Абдурашидхонов – Про лигада ўтган мавсумнинг энг яхши ўйинчиси

“Пахтакор” фан-клуби “Фидойилик рамзи” соврини ғолиби

“Насаф” жамоаси “Мухлислар меҳри” номинациясида ғолиб бўлди

Аҳрол Рисқуллаев – Ўзбекистонда 2020 йилнинг энг яхши ҳаками

Акбар Усмонов – Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футзалчиси

Зуҳриддин Қиличев – Энг яхши футбол журналисти. (SportTV шарҳловчиси)

Шота Арвеладзе – Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши мураббийи

Жалолиддин Машарипов – Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси

Рўзиқул Бердиев – 2020 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи.

Маросимда Суперлига-2020 рамзий терма жамоаси ҳам эълон қилинди. Йил терма жамоасидан қуйидаги ўйинчилар жой олди:

Дарвозабон: Абдувоҳид Неъматов (“Насаф”)
Ҳимоячилар: Мурод Холмуҳаммедов (“Қўқон-1912”), Егор Кримец (“Пахтакор”), Фарруҳ Сайфиев (“Пахтакор”)
Ярим ҳимоячилар: Марко Станоевич (“Насаф”), Нурилло Тўхтасинов (“Бунёдкор”), Мурод Тошматов (АГМК), Азиз Турғунбоев (“Навбаҳор”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Драган Черан (“Пахтакор”).
Ҳужумчи: Бобир Абдихолиқов (“Насаф”).


Мақола муаллифи

Теглар

футбол

Баҳолаганлар

427

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг