Ўзбек аёллари номида 16 та стипендия жорий этилди. Улар орасида қайси машҳурлар бор?
Жамият
−
13 Январь 2023
12907Ўзбекистонда илм-фан соҳасида муваффақиятга эришган машҳур ўзбек аёллари номи билан аталувчи 16 та стипендия таъсис этилди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, стипендиялар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Олий таълим муассасаларида илм-фан соҳасида муваффақиятга эришган машҳур ўзбек аёллари номи билан аталувчи стипендияни жорий этиш тўғрисида”ги қарорига биноан жорий этилган.
Таъсис этилган стипендияларнинг умумий сони 16 та бўлиб, уларни айнан 16 та олий таълим муассаси талабаларигина олишлари мумкин.
Стипендия номлари ва уларни қўлга киритиш имкониятига эга олий таълим муассасалари қуйидаги жадвалда келтирилган:
Шунингдек, илм-фан соҳасида муваффақиятга эришган машҳур ўзбек аёллари номи билан аталувчи стипендиялар ичида Ҳалима Худойбердиева, Мукаррама Турғунбоева, Муножат Йўлчиева каби машҳур санъат намояндаларини кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиева номида стипендия жорий этилгани ҳамда санъат вакилларининг бир қанчаси ўз ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида мақом ижрочисини бу ютуқ билан табриклагани ҳақида хабар берилган эди.
Озода Чориева