UzAuto Motors’га нисбатан иш қўзғатилди
3-саҳифа
−
13 Сентябрь
26311UzAuto Motors АЖ заводида ишлаб чиқарилган Gentra сотилганига 5 ой ҳам бўлмасдан носозлиги туфайли ёниб кетган. Ушбу ҳолат юзасидан UzAuto Motors ва унинг дилерига автомобиль етказиб бериш соҳасидаги қонунбузилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Рақобат қўмитасига Қорақалпоғистон Республикасидан фуқаро А. Д.га ўзига тегишли 2023 йилда UzAuto Motors АЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Lacetti L-Stayle MT” русумли автомобиль олинганига 5 ой ҳам бўлмасдан ёниб кетганини, лекин ишлаб чиқарувчи томонидан ушбу ҳолат ўз вақтида бартараф этилмаётгани юзасидан мурожаат қилган.
Ушбу мурожаат Қўмита томонидан кўриб чиқилган ва ҳолат тасдиқланган, шунингдек, айнан шу маркали (моделли, артикули) автомобилда ёнғин чиқиш ҳолати Навоий вилоятида ҳам кузатилгани аниқланган.
Қўмита Махсус комиссияси томонидан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 14 ва 20-моддалари талаблари бузилиш аломатлари бўйича UzAuto Motors АЖ ва “PSM-AVTOSAVDO” МЧЖларга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилган.
Билдирилишича, қўмита томонидан ушбу ҳолат (автомобилда ёнғин чиқиши) инсон ҳаёти ва унинг соғлиғига жиддий зиён етказиши каби ҳолатларни инобатга олган ҳолда, юқорида қайд этилган автомобиль билан бир вақтда ишлаб чиқарилган 37 та айнан шу маркали (моделли, артикули) автомобилларни 10 кунлик муддатда чақиртириб олиниб, техник кўрикдан ўтказиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган.
Шунингдек, мурожаат қилган фуқарога айни шундай маркали янги автомобиль алмаштириб берилган ҳамда истеъмолчи талаб қўйган вақтдан бошлаб ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун автомобиль баҳосининг бир фоизи миқдорида пеня тўлаши тўғрисида қарор қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UzAuto Motors АЖнинг 1,3 миллиард сўмлик давлат харидида иштирок этган тадбиркорлик субъектларининг раҳбар ва таъсисчилари яқин қариндош эканлиги аниқланган эди.
LiveБарчаси