Ўз жонига қасд қилган андижонлик тадбиркорнинг отаси ҳам вафот этди
3-саҳифа
−
27 Июль 2022
56588Хабарингиз бор, жорий йилнинг 25 июль куни Андижон вилояти Шаҳрихон туманида “Раш-Милк” ҳамда “Recosement” брендларининг асосчиси, Андижоннинг энг ташаббускор тадбиркори Раҳмидин Мирзаев ўз жонига қасд қилган эди.
Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати Жаҳонгир Жияновга кўра, бугун, 27 июль куни марҳумнинг жанозасида унинг отаси ҳам вафот этган.
Баъзи ижтимоий тармоқ вакилларининг таъкидлашича, отасининг ўлимига жанозада содир бўлган жанжал сабаб бўлган бўлиши мумкин. Жанжал тафсилотлари ҳақида эса мутассадилар ҳали расмий изоҳ бергани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Раҳмидин Мирзаев вафоти юзасидан Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси