Уйма-уй дарс ўтган ўқитувчиларга йўлкира компенсация қилинади

Жамият

image

Ўзбекистонда энди уйда якка тартибда ўқитиладиган ўқувчиларни, шу жумладан, 1 хил ёшдаги ва 1 та манзилдаги 2 ва ундан ортиқ ўқувчиларни ўқитганлик учун мактаб ўқитувчиларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари (412 минг сўм) миқдорида ойлик йўл компенсацияси тўланади. 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига шуни назарда тутувчи бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. 

Ушбу ўзгартишлар таълим тизими ходимларининг меҳнат шароитларини яхшилаш ва уларнинг қўшимча харажатларини қоплашга қаратилган. Қарорга кўра, уй шароитида якка тартибда ўқитиладиган ўқувчиларга дарс ўтаган мактаб ўқитувчиларига ҳар ойда БҲМнинг 1 баравари миқдорида йўл компенсацияси тўланади. Компенсация бир хил манзилда яшовчи, тенг ёшдаги икки ва ундан ортиқ ўқувчини ўқитиш ҳолатида ҳам амал қилади.

Бунда мактабдан ўқувчининг яшаш манзилигача бўлган масофа камида 1,5 км бўлганда йўл харажатлари қопланади. Бир ўқувчига бир нечта ўқитувчи бириктирилган ҳолларда, компенсация ҳар бир ўқитувчининг амалда ўтган дарс соатлари улушига мутаносиб равишда ҳисобланади.

Шунингдек, қарорда давлат мактабгача таълим ташкилотларига оид қўшимчалар ҳам белгиланган. Унга кўра, тарбиячи ёки тиббиёт ҳамшираси вақтинча ишда бўлмаган даврда уларнинг вазифалари ички буйруқ асосида ўринбосарлик (ўрин­дошлик) тарзида расмийлаштирилади.

Бажарилган иш учун мазкур лавозимлар бўйича 100 фоиз, бошқа лавозимлар бўйича эса 50 фоиз миқдорида иш ҳақи тўланади. Ўриндошлик асосида ишлаётган ходимнинг умумий иш юкламаси 1,5 ставкадан ошмаслиги шарт.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ мактабларда 60 минг ўқитувчи 8-12 миллион сўм маош олаётганлиги ҳақида хабар берилганди.

Комила Қобилова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ўқитувчилар йўлкира компенсация

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг