Ўйлайманки, эртанги баҳсда ҳам устунликка эришамиз – Сречко Катанец

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаши 3-босқич 2-турдан ўрин олган Қирғизистон-Ўзбекистон учрашувидан олдин ўз фикрларини билдирди.

“Авваламбор самимий меҳмондўстлик учун ташаккур билдирмоқчиман. Тайёргарлик яхши ўтди, эртанги ўйинга тайёрмиз. Жаҳон чемпионатига йўл олиш учун ҳар бир учрашувда яхши натижа қайд этишимиз шарт. Биз қўшнилармиз, ўртадаги масофа жуда яқин ва икки мамлакат ўртасидаги масофани бор-йўғи бир соатда босиб ўтдик. Футболчиларга адаптация учун ҳеч қанча вақт керак бўлгани йўқ”, дейди Катанец.

Шунингдек, Катанец футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳақида ҳам сўз очди.

“Жисмоний ҳолат ёмонлиги ўтган ўйиндан сўнг ортда қолди. Ўша баҳсда биз 11 нафар аскарларга қарши ўйнадик дейишимиз мумкин. Улар жисмоний жиҳатдан яхши ҳолатда эдилар. Биз кўплаб вазиятлар яратдик. Ўйлайманки, эртанги баҳсда ҳам устунликка эришамиз”, дейди мутахассис.

Маълумот учун, Қирғизистон-Ўзбекистон баҳси 10 сентябрь куни 19:00 да бошланади. 1-турдан кейин Ўзбекистон ўз уйида КХДРни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Қирғиз Республикаси худди шундай ҳисобда сафарда Эронга имкониятни бой берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жаҳон чемпионати Сречко Катанец

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг