Уйда коронавирус юқтириб олиш мумкинми? Вирусолог жавоб берди
Саломатлик
−
06 Май 2020
8319Уйда ҳам коронавирусни юқтириб олиш эҳтимоли бор. Бу ҳақда вирусолог, тиббиёт фанлари доктори, профессор Анатолий Альштейн маълум қилди.
Мутахассис вирусни озиқ-овқат ёки сув орқали юқиши мумкинлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу ҳолатда касаллик ичак инфекцияси сифатида ривожланади.
“Қандай бўлмасин, сиз қайнатилган сувдан фойдаланишингиз, мева-сабзавотларни ювишингиз, маҳсулотларга иссиқлик билан ишлов беришингиз керак — бу ичак инфекциясининг олдини олиш учун одатий ҳимоя“, дейди Альштейн.
Шу билан бирга, вирусолог уйда коронавирус билан касалланиш эҳтимолини паст даражада баҳолади. Шунингдек, мутахассис инфекция манбайи бўлиши мумкин бўлган одамлар билан мулоқотда бўлганда, касаллик юқтириш хавфини қандай камайтириш ҳақида маслаҳат берди.
“Бунинг учун ниқоблардан фойдаланинг, қўлларингизни мунтазам ювинг ва ўзингизни иложи борича узоқроқ тутишга ҳаракат қилинг, йаъни бошқа одамдан камида икки метр нарида туринг“, дейди вирусолог.
Шунингдек, Альштейн вирус зарралари жойлашиши мумкин бўлган нарсаларнинг сиртини доим тоза тутишни тавсия қилади.
LiveБарчаси