Усик ва Жошуа йил жангидан қанча фойда олиши маълум бўлди

Спорт

image

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBА, WBО ва IBF йўналишлари чемпиони украиналик Александр Усик ва британиялик Энтони Жошуа ўртасидаги иккинчи жанг учун умумий гонарар жамғармаси 80 миллион долларни ташкил қилади. Бу ҳақда “Daily Star” нашри хабар берди.

Манбага кўра, пул боксчилар ўртасида тенг тақсимланади, яъни ҳар бирига 40 миллион доллардан кафолатли бадал пули берилади. Бундан ташқари, Усик ва Жошуа пулли трансляциялар (PPV) сотувидан ҳам фоиз олади.

Қайд этиш жоизки, Жошуа ва Усик ўртасидаги дастлабки жанг 2021 йилнинг 25 сетябрида “Тоттенхэм Хотспур” стaдионида бўлиб ўтган. Ушбу жангда фаолият олиб борган учта ҳакамнинг барчаси Александр Усикнинг очколар бўйича ғалаба қозонганини кўрсатган.

Маълумот учун, Александр Усик ва Энтони Жошуа ўртасидаги реванш жанги жорий йилнинг 20 август куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Энтони Жошуа Александр Усик

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг