Ургутдаги жанжалнинг яна бир иштирокчиси аниқланди. Уни Россиядан қайтариш чораси кўрилмоқда

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 21 июль куни Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи фуқаро Ш.Ш. Telegram мессенжеридаги гуруҳда, туманнинг Ғўс маҳалласида яшовчи фуқароларни ҳақоратлаганлиги аниқланиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисми (Ҳақорат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган эди.

Ургут тумани ҳокимлиги ҳодиса бўйича қўшимча маълумот берди.

Унга кўра, олиб борилаётган суриштирув ҳаракатлари давомида, Ургут тумани “Ғўс” МФЙда яшовчи, 1990 йилда туғилган И.Б. исмли шахс, фуқаро Ш.Ш.ни ножўя сўзлар билан ҳақорат қилгани учун улар ўртасидаги зиддият пайдо бўлиб, юқоридаги жанжалга сабаб бўлганлиги аниқланиб, И.Б.га нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Айни дамда, фуқаро И.Б. Россия Федерациясида. 

Ушбу шахсни жиноят ишига алоқадорлигини аниқлаш ва қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистонга олиб келиш чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ургут

Баҳолаганлар

684

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг