Ургутда фуқаролар нега тўпланди? Самарқанд вилоят ИИБ воқеа тафсилотларини очиқлади

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Ургут туманида юзлаб одамлар тўплангани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Олинган маълумотга асосан, жорий йилнинг 21 июль куни Ургут тумани “Дўстлик” маҳалласида яшовчи 1989 й.т. фуқаро Ш.Ш. Telegram’даги гуруҳда, гуруҳ аъзоларини ҳақоратлаган видео мурожаатини жойлаштириб, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаган.

Ҳақоратли видеони кўрган гуруҳдаги айрим фуқаролар Ш.Ш. ҳақоратли сўзлари учун кечирим сўрашини талаб қилиб, унинг яшаш хонадонига боришган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Ш.Ш.га нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, Ш.Ш.нинг яшаш манзилига келиб, жанжал кўтарган барча фуқароларнинг шахсига  аниқлик киритилган. Жамоат тартибини бузган ҳар бир фуқаронинг ҳаракатларига қонуний тартибда баҳо берилади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ургут

Баҳолаганлар

556

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг